Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликларнинг ўқиш учун Тожикистонга сафарлари 84 фоизга камайди
Жамият

Ўзбекистонликларнинг ўқиш учун Тожикистонга сафарлари 84 фоизга камайди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 16 522 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга сафар қилган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,1 минг кишига ёки 33 фоизга кам. Шу билан бирга, ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп сафар қилган давлатлар рўйхатида Тожикистон ўрнини Россия эгаллади.

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида ўқиш мақсадида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари Россияга борган — 3 847 киши. Иккинчи ўринда Қирғизистон 2 809 нафар, учинчи ўринда Жанубий Корея 2 118 нафар билан қайд этилган. Туркияга 1 818, Хитойга 1 248, Қозоғистонга эса 1 112 нафар ўзбекистонлик ўқиш мақсадида сафар қилган.

Шу даврда Тожикистонга 904 нафар, Буюк Британияга 784 нафар, Германияга 374 нафар ва АҚШга 231 нафар Ўзбекистон фуқароси таълим олиш мақсадида борган. Бошқа давлатларга сафар қилганлар сони 1 277 нафарни ташкил этган.

Эътиборли ўзгаришлардан бири Тожикистонга сафарлар сонининг кескин камайганидир. 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида бу давлатга ўқиш мақсадида 5 534 нафар ўзбекистонлик борган бўлса, жорий йилнинг шу даврида уларнинг сони 904 нафарга тушган. Бу қарийб 84 фоизлик камайишни англатади. Ўтган йили Тожикистон биринчи ўринда турган бўлса, бу йил еттинчи ўринга тушган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...