Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда 1 январдан бошлаб жамоат транспорти учун нақд пул қабул қилинмайди, фақат транспорт карталаридан фойдаланилади. Facebookдаги “Истеъмолчи.уз” гуруҳи маъмурлари ўзбекистонликларнинг транспорт карталарига нисбатан билдирилган 20 та эътирозини тўплашган.
Камчиликлар:
-
Карталарда носоз чиплар кўп. Йўловчилар карталарнинг ишламаслигидан шикоят қилишмоқда;
-
Мамлакатимизда интернет билан катта муаммо бор. Сигнал йўқолиб, терминаллар ишламаслиги оқибатида одамлар йўл кира ҳаққини тўлай олишмаган;
-
Икки ёки ундан ортиқ кишига бирданига пул тўлашнинг имкони йўқ. Агар икки киши учун тўламоқчи бўлсангиз, 6 дақиқа кутиш керак;
-
Бир марта автобусга чиқсангиз ҳам айрим пайтлар 2-3 маротаба кира ҳаққи ечилади, ҳимоя ишламайди;
-
Тизим йўлга қўйилмаган, кўпинча терминал ишламай қолади.
-
Ойига 1-3 маротаба саёҳат қиладиганлар ҳам карта олиб, уни ҳар куни ўзлари билан бирга олиб юришларига тўғри келади. Мабодо уйда қолдирсаларчи?
-
Бор-йўғи 1-2 марта транспортдан фойдаланадиган пойтахт меҳмонлари ҳам карта олишлари керак бўлади;
-
Карта сотиб олиш учун автобус орқасидан бориш керак. Ҳар-бир бекатда ҳам карта сотадиган нуқталар йўқ. Уни сотиб олиш учун қайсидир бекатгача пиёда боришга тўғри келади. Бу масофа 2 километр ҳам бўлиши мумкин;
-
Картани тўлдириш билан боғлиқ муаммолар аллақачон бошланган. Гоҳида уни тўлдириш учун қурилма йўқ, гоҳида эса дўкон ёпиқ бўлади (улар соат 17-18ларда ёпилади);
-
СМС-хабаномалар пуллик. Ҳар-бири 84 сўмни ташкил қилади. Нега банклардагидек бир ойда 1000 сўм қилиш мумкин эмас?
-
Илова ишлаймайди, @mintrans_attobot боти ҳар-доим ҳам жавоб бермайди;
-
Тўғри ташкил этилмаган йўналишлар ва қамровнинг камлиги туфайли бир транспортдан иккинчисига ўтишга тўғри келади. Йўловчи бир транспортдан иккинчисига тез-тез ўтиб туриши учун шаҳар йўналишлари шу тарзда ташкил этилган ва қисқартирилган;
-
Мабодо карта бузилиб қоладиган бўлса, пуллар унда қолиб кетади. Карта телефонга боғланмаган бўлса, пулларни ўтказишда жиддий муаммолар юзага келади;
-
Картада пул тугаганлиги автобусда аниқ бўлиб қолса, бу вазият мутлақо ечимга эга эмас;
-
Картага пул ўтказилсаю, картада кўринмаса. Бу автобусга чиққандан кейин аён бўлса нима қилиш керак?
-
Картага пул ўтказиш ва унинг картага келиб тушиши ўртасида узоқ вақт ўтади. Яъни пулни картага ташлагандан сўнг, унинг тушишини бекатда кутиб туриш керак;
-
Картани улаш учун ҳаммада ҳам смартфон йўқ. Агарда картанинг чипи куйиб қолса, уни алмаштириш керак. Бу ҳолда пуллари нима бўлади? Умуман, смартфони бўлмаган кишилар картанинг кўплаб функциялари бўйича ноқулайликларга дуч келишади. Масалан, улар картанинг балансини назорат қила олмайдилар;
-
Кондукторлар ишсиз қолишади. Уларнинг ҳам сони кам эмас;
-
Ҳайдовчилар ишдан бўшайди. Улар “чап” даромад ҳисобидан кун кечиришар эди. Уларнинг маоши оширилмаса, ҳайдовчи танқис бўлиб қолади;
-
Менталитет ҳеч қаерга йўқолгани йўқ. Ҳайдовчилар илгаридагидек нақд пул олаверишади. Фақат энди кассадан айланиб ўтган ҳолда. Нақд пул топширилмас экан, чўнтакка урса ҳам бўлаверади.
Афзалликлари.
-
Транспорт картаси – жуда қулай нарса. Нақд пул ва қайтимга овора бўлинмайди.
-
Карталар ҳайдовчиларни нақд пул олишдан озод қилади. Бунинг эвазига хавфсизлик даражаси ошади.
-
Ҳайдовчиларга пойга уюштириш ва бекатда соатлаб туришдан маъно қолмайди.
Изоҳлар мавжуд емас