Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонга келган хорижлик талабалар сони бўйича маълумотларни эълон қилди. Ҳиндистон ва Туркманистон етакчилик қилмоқда.
2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 9,5 минг нафар чет эллик талабалар ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг нафарга ёки 17,3 фоизга кўпдир.
Энг кўп ўқувчилар Ҳиндистондан келган - 2,7 минг киши. Кейинги ўринларда Туркманистон - 2,6 минг, Тожикистон - 1,1 минг, Хитой - 459, Жанубий Корея - 381 ва Покистон - 348 киши.
Шунингдек, Қирғизистон (263 нафар), АҚШ (232 нафар), Афғонистон (167) ва Туркия (161) фуқаролари ҳам Ўзбекистонни танлаган.
Мамлакатга бошқа давлатлардан яна 988 нафар талаба келди.
Эслатиб ўтамиз, 2027 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистоннинг 200 нафар иқтидорли битирувчиси давлат ҳисобидан хорижда таълим олиши мумкин бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас