Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзгидромет жорий йилнинг 23–27 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Нафақат тоғли зоналарда, балки республиканинг айрим текислик ҳудудларида ҳам ёмғир сувлари тўпланиши ва ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд.
Хавф остида бўлган ҳудудлар рўйхати:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари.
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробод туманлари.
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари.
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари.
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари.
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари.
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари.
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари.
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва гидрометеорологлар тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, ушбу ҳудудлардаги дам олиш масканларига ташриф буюрган сайёҳларни ва тоғ йўлларида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни хавфсизлик ҳамда эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўрамоқда.

Изоҳлар мавжуд емас