Загрузка
Загрузка
Марказий банк мижозлар энг кўп шикоят қилган ТОП-10 банк рўйхатини эълон қилди
Иқтисод

Марказий банк мижозлар энг кўп шикоят қилган ТОП-10 банк рўйхатини эълон қилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк хизматлари сифатини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида шакллантирилган 2026 йилнинг I чорак якунлари бўйича банклар рейтингини тақдим этди. Билдирилишича, мазкур рейтинг банкларнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламайди, балки фақатгина фаол мижозлар сонига нисбатан келиб тушган шикоятлар улушини (индекс кўрсаткичини) акс эттиради.

Таҳлил натижаларига кўра, мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга бўлган банклар учлигини "Бизнесни ривожлантириш банки" (индекс кўрсаткичи 3,34), Anor Bank (3,29) ва "Микрокредитбанк" (3,23) банд этди. Рўйхатнинг кейинги ўринларидан эса AVO Bank (2,16), TBC Bank (2,06), Davr Bank (1,85), Tenge Bank (1,72), Asakabank (1,26), Turon Bank (1,25) ва Agro Bank (1,22) жой олди. Мазкур кўрсаткичлар ушбу банкларда мижозлар билан ишлаш тизимида муайян камчиликлар мавжудлигини кўрсатади.

Марказий банкнинг қайд этишича, банкларда шикоятлар улушининг юқори бўлиши бир қатор тизимли муаммолар билан боғлиқ. Хусусан, банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича мижозларга етарлича тушунтириш берилмаслиги, мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб қайтарилмаслиги оқибатида такрорий шикоятлар юзага келмоқда. Шунингдек, масофавий хизматлар, тўловлар, кредитлар ва бошқа банк операциялари билан боғлиқ муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги ҳам аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан, регулятор рўйхатга киритилган банкларга мижозлар билан ишлаш жараёнини тубдан таксомиллаштиришни тавсия қилган. Банклар зиммасига шикоятларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш, такрорий эътирозларга йўл қўймаслик, масофавий хизматлар сифатини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ички назоратни кучайтириш вазифаси қўйилган. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, чорак давомида умумий ҳисобда 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар бўйича бундай индекс ҳисобланмайди ва улар мазкур рейтингга киритилмайди.

Бундан олдин Ўзбекистон Марказий банки банклар ва тўлов ташкилотларидан банкоматлар инфратузилмаси сифатини оширишни ва мижозлар муаммоларини ҳал қилишни тезлаштиришни талаб қилганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...