Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида  хоспислар очиш режалаштирилган
Жамият

Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида хоспислар очиш режалаштирилган

134
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг охиригача вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида онкология ва бошқа касалликларга чалинганларга паллиатив ёрдам кўрсатадиган хоспислар пайдо бўлади. Бу 2024 йилги Давлат дастури лойиҳасида кўрсатилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Гематологик, онкологик ёки клиник-иммунологик касалликка чалинган беморларга ёрдам бериш ва уларнинг азобланишини енгиллаштириш учун 2024 йил охиригача Ўзбекистон вилоят марказларида, шунингдек, Тошкент ва Нукусда камида биттадан хоспис ташкил этиш режалаштирилган.

Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кенг кўламли ишларни амалга ошириши керак бўлади.

Хусусан, нафақат ҳудудий хоспис лойиҳаларини ишга тушириш, балки уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятига доимий кўмаклашиш учун ҳам молиялаштириш ва грантлар эълон қилиш масалалари ишлаб чиқилиши керак.

Малумот учун. Хоспис-бу даволаб бўлмайдиган одамлар учун шифохона ҳисобланади. Қоида тариқасида, бу касалликнинг терминал (охирги) босқичида бўлган саратонга чалинган касалларидир. Хосписларда даволаб бўлмайдиган беморларнинг касаллик келтириб чиқарадиган азоб-уқубатларни иложи борича енгиллаштирадилар: оғриқсизлантирувчи дорилар танланади, интоксикация, кўнгил айниш ва бошқа оғир аломатлар бартараф қилинади.

Беморнинг хосписда бўлиши нафақат умидсиз касал одамларнинг азобланишини енгиллаштириш, балки тўғри парвариш ва малакали паллиатив ёрдам орқали уларнинг умрини узайтириши мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда хоспислар муаммоси долзарб аҳамият касб этмоқда. Республикада катта ёшдаги беморлар учун бирорта ҳам хоспис йўқ, гарчи 2014 йилда ҳукумат мамлакатда 2015 йилда эълон қилинган "Кексаларни эъзозлаш йили” доирасида давлат хоспислари тармоғи тузилишини   билдирган эди. Кейинчалик, оғир беморлар учун хосписларнинг очилиши ҳақидаги гаплар ҳам бўлган эди.

Фақат 2022 йилнинг ёзида мамлакатда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Зангиота-2 ихтисослаштирилган шифохонаси негизида биринчи Таскин болалар хосписи пайдо бўлди. Бироқ, мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу муассаса хоспис мезонларига жавоб бермайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...