Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг асосий пойтахти ёнида янги Тошкент шаҳри қурилади. У 500 минг кишининг яшаши учун мўлжалланган бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Янги шаҳар лойиҳаси бугун Ўзбекистон Президентига тақдим этилган.
"Янги Тошкент" концепцияси Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳасига сингдирилган. Бу янги шаҳар пойтахтдан шарқга, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қурилади. У 500 минг кишининг яшаши учун мўлжалланган бўлади.
Шунга асосланиб, ривожлантириш ва курилишнинг истиқболли йўналишлари, пойтахтни янги шаҳар билан боғлайдиган асосий йўллар схемалари ишлаб чиқилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда қурилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас