Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг  ЕОИИга киришидан  ўзбек мигрантларига  бериладиган  олтита  афзаллик маълум қилинди
Жамият

Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришидан ўзбек мигрантларига бериладиган олтита афзаллик маълум қилинди

653
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ)га киришидан ўзбек мигрантларига бериладиган олтита афзалликни маълум қилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Асосий афзалликлар қўйидагилардан иборатдир:

Биринчидан, ЕОИИга аъзо давлатлар меҳнат мигрантларининг имкониятлари аъзо бўлмаган давлатларга нисбатан кўпроқ қулайликлар яратилган. Аввало, ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари ишлаш учун рухсатнома олишлари шарт эмас, фуқаролик шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

Иккинчидан, аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин. Мигрант ва унинг оила аъзосининг аъзо мамлакатлар ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада кўрсатилган ҳолда белгиланади.

Учинчидан, ижтимоий таъминот (ижтимоий суғурта) соҳасида ва даромад солиғи ставкаси белгиланишида ҳам ўша давлат фуқаролари билан тенг равишда қаралади.

Тўртинчидан, дипломлар ва малака сертификатлари қўшимча нострификациясиз тан олинади.

Бешинчидан, пенсия таъминоти учун ЕОИИ давлатларида ишлаган даври    ҳисобга олинади.

Олтинчидан, бепул шошилинч тиббий ёрдам мигрантлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига мазкур давлат фуқароларига бўлгани каби бир хил шартларда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ ўзбек мигрантлари Россия ва Қозоғистонда дуч келадиган асосий муаммолар санаб ўтилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...