Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида уч кунлик сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди
Жамият

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида уч кунлик сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзгидромет хизмати жорий йилнинг 13—15 июнь кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келишидан расман огоҳлантирди. 

Синоптикларнинг маълум қилишича, мазкур кунларда республика умумий ҳудуди бўйича ёмғир сувларининг катта миқдорда тўпланиши кузатилади, бу эса ўз навбатида пастликда жойлашган ҳудудларни ва инфратузилма объектларини сув босишига олиб келиши мумкин.

Табиат ҳодисаси туфайли юзага келадиган хавф асосан мамлакатнинг тўққизта вилоятини қамраб олади. Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ҳамда Музработ туманларида сел келиш хавфи юқори деб баҳоланмоқда. Самарқанд вилоятида эса Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари ушбу рўйхатга киритилган.

Бундан ташқари, хавфли зоналар қаторидан Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари жой олган. Тошкент вилоятида Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳам фавқулодда вазиятлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам вазият жиддий назоратга олинган. Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида, Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида, шунингдек, Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Мутахассислар юзага келган ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, ушбу масканларга ташриф буюрган дам олувчилардан ҳамда тоғли йўлларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан максимал даражада ҳушёр бўлишни ва барча хавфсизлик ҳамда эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...