Загрузка
Загрузка
Эрон АҚШ билан муносабатларни тартибга солиш бўйича 14 банддан иборат меморандумни эълон қилди
Дунё

Эрон АҚШ билан муносабатларни тартибга солиш бўйича 14 банддан иборат меморандумни эълон қилди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон томони Америка Қўшма Штатлари билан ўзаро муносабатларни барқарорлаштириш ва мавжуд келишмовчиликларни бартараф этишга қаратилган 14 банддан иборат махсус меморандум матнини ошкор қилди. Бу ҳақда ҳужжат нусхасини тарқатган Эроннинг Mehr ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Расмий Теҳрон томонидан илгари сурилган ушбу ҳужжатда икки томонлама иқтисодий ва ҳарбий чекловларни олиб ташлаш ҳамда ядровий дастур бўйича музокараларни қайта бошлашнинг аниқ шартлари белгилаб берилган.

Мазкур меморандумнинг бош талабларидан бири сифатида 30 кун муддат ичида Эронга нисбатан қўлланилаётган денгиз блокадасини тугатиш ва Америка ҳарбий кучларини Эрон билан чегарадош бўлган ҳудудлардан тўлиқ олиб чиқиб кетиш мажбурияти қўйилган. Шунингдек, иқтисодий соҳада АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эрон иқтисодиётини қайта тиклаш учун камида 300 миллиард доллар миқдоридаги маблағни кўзда тутувчи махсус режаларни тақдим этишлари шартлиги кўрсатилган. 

Келишув лойиҳасидан Эрон нефти ва нефть маҳсулотлари савдосига қўйилган халқаро санкциялар чекловларини вақтинчалик тўхтатиб туриш банди ҳам жой олган. Ҳужжатга кўра, Эрон ва АҚШ 60 кун ичида атом дастури бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиши ва унинг якунларига кўра якуний битим имзолаши лозим бўлади. 

Бироқ Теҳрон ядровий дастур бўйича янги музокаралар столига ўтириш учун АҚШ олдига учта асосий шартни қўймоқда, булар — хориж банкларида музлатиб қўйилган 12 миллиард долларлик маблағларини қайтариш, денгиз блокадасини ечиш ҳамда нефть санкцияларини бекор қилишдир. Қайд этиш жоизки, Эроннинг ракета дастури ҳамда минтақадаги  Қаршилик ўқи  кучларини қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ баҳсли масалалар мазкур меморандум матнига умуман киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик аввалроқ кучайганди. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳудудидаги бир қатор нишонларга янги ҳаво зарбалари берган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...