Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет шошилинч хабар тарқатган. Мамлакатда аномал совуқлар 12 декабргача давом қилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Жорий йилнинг 9-12-декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал паст ҳаво ҳарорати: кечалари 5-10 совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ кузатилади”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида кечалари 17-22 совуқ, 9-10-декабрда баъзи жойларда 24 совуқгача, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ сақланиб туради.
Эслатиб ўтамизки, бугун эрталаб Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жорий йилда Ўзбекистонда қишни электроэнергия ва газни режали ўчирмасдан туриб ўтказиб бўлмайди, деб айтди.
Изоҳлар мавжуд емас