Ўзгидромет ҳароратнинг кескин кўтарилиши ва шамолнинг кучайиши ҳақида огоҳлантирди
Жамият

Ўзгидромет ҳароратнинг кескин кўтарилиши ва шамолнинг кучайиши ҳақида огоҳлантирди

1230

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ҳароратнинг кескин кўтарилиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбари Шерзод Ҳабибуллаевнинг сўзларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ кириб келади. Натижада, 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача, шимол, жануб ва чўл зонасида 37 даражагача кўтарилади.

12-14 апрель кунлари республика ҳудудининг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон бўйлаб 12-14 апрель кунлари, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида 13-14 апрель кунлари шамол тезлиги 25-28 м/с гача бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+