Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг батафсил об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни ёмғирлар, ҳаволнинг совуқроқ бўлиши ва кучли шамол кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“14-17 март кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Кўпчилик вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 14-16 март кунлари айрим жойларда ёмғир кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 14 мартда ва 16-17 март кунлари камроқ қор кутилмоқда”- дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
Ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунги ҳарорат 14-17° илиқдан 8-11° илиқгача ўзгариб туради, чоршанба куни 16-21° илиқгача кўтарилади.
18 март жума куни Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 7-10° илиқгача пасаяди.
Ҳафта давомида рсепубликанинг айрим жойларида шамол 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, 14-16 март кунлриа баъзи жойларда кучли бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда эса қор кўчиш хавфи бор.
Изоҳлар мавжуд емас