Загрузка
Загрузка
Anorbank акциядори Қаҳрамонжон Олимов Парижда ўғирлаб кетилгани ва ўзига қўйилган айбловлар хусусида баёнот берди
Ҳодисалар

Anorbank акциядори Қаҳрамонжон Олимов Парижда ўғирлаб кетилгани ва ўзига қўйилган айбловлар хусусида баёнот берди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Anorbank акциядори Қаҳрамонжон Олимов 2025 йил июнь ойида Парижда ўғирлаб кетилгани, икки кун давомида ноқонуний ушлаб турилгани ва озодликка чиқиши учун пул тўлашга мажбурланганини билдирди. У ўзининг юридик вакили — FEDIDA ASSOCIES орқали тарқатилган баёнотида ўзига қўйилган барча айбловларни рад этди ва Франция ҳамда Ўзбекистон суд тизимларига ишонишини айтди.

Олимовнинг баёнотига кўра, воқеа 2025 йил 24 июнь куни содир бўлган. У икки кун давомида ушлаб турилгани ва қийноққа солинганини даъво қилган. Шунингдек, Франция полицияси олиб борган тергов натижасида беш киши ҳибсга олинган ва судгача қамоққа жойлаштирилганини, яна икки кишига нисбатан суд назорати чоралари қўлланилганини маълум қилган. Унинг айтишича, гумонланувчиларни гаров эвазига озод қилиш ҳақидаги илтимослар рад этилган.

Баёнотда Интерпол орқали халқаро қидирув масаласи ҳам кўтарилган. Олимов Ўзбекистон томонидан унга нисбатан "қизил билдиришнома" — Red Notice эълон қилинганини, унда одам ўғирлашда айбланганини айтган. Унинг таъкидлашича, бу айблов асоссиз, чунки ўзи ушбу жиноятдан жабрланганини даъво қилмоқда.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Олимовга нисбатан Интерполнинг очиқ сайтида эълон қилинган қидирув карточкаси энди кўринмаётганини хабар бергандик. Бироқ олиб ташланиш сабабини аниқлай олмаган эдик. Интерполнинг очиқ хабарномасида ҳам қидирувга асос бўлган ҳолатлар кўрсатилмаган эди. 

Олимов сўнгги 18 ой давомида ўзи ва оиласига, шунингдек, бизнесларига нисбатан иқтисодий, ҳуқуқий ва обрўсига зарар етказишга қаратилган ҳаракатлар давом этганини билдирган. У бу ҳаракатларни ноқонуний деб ҳисоблашини айтиб, ўз ҳуқуқларини судда ҳимоя қилаётганини таъкидлаган.

"Франция ва Ўзбекистон суд тизимларига тўлиқ ишонаман", — дейди Олимов ўз баёнотида. Унинг фикрича, воқеалар Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Ҳозирча Олимов билдирган даъволарнинг барчаси бўйича расмий тергов натижалари очиқланмаган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...