Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда 1 триллион сўмлик сув ва канализация тармоқлари қурилишини икки ойда якунлаш топширилди
Жамият

Қашқадарёда 1 триллион сўмлик сув ва канализация тармоқлари қурилишини икки ойда якунлаш топширилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Қашқадарё вилоятида 747 километр сув ва канализация тармоғи ҳамда 43 та иншоот қурилишини икки ой ичида якунлаш топширилди. Бунинг натижасида 200 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Шунингдек, вилоятда яна юз минглаб аҳолининг сув таъминотини яхшилаш, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва темир йўл кесишмаларидаги тирбандликни камайтиришга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда ичимлик суви таъминотини яхшилаш энг долзарб масалалардан бири эканини таъкидлади. Жорий йил ажратилган 1 триллион сўм ҳисобидан амалга оширилаётган ишлар қисқа муддатда якунланиши белгиланди.

Шунингдек, Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳри, Қамаши ва Ғузор туманлари ҳамда Қарши туманига сув тармоғини тортиш лойиҳасини бошлаш учун 100 миллиард сўм ажратилди. Лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 210 миллион доллар жалб этиш вазифаси қўйилди. Натижада яна 350 минг аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланиши кутилмоқда.

Нишон, Касби, Миришкор, Муборак ва Қарши туманларидаги яна 700 минг аҳолининг сув таъминотини яхшилаш учун "Толимаржон — Муборак" сув тизимини реконструкция қилиш режалаштирилган. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини 2027 йил 1 апрелга қадар тайёрлаш ва уни амалга ошириш учун 150 миллион доллар жалб қилиш кўзда тутилган.

Вилоятда йўл инфратузилмаси ҳам янгиланади. Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А-380 автомобиль йўлининг Қашқадарёдан ўтувчи 100 километр қисмини реконструкция қилиш бошланади. Лойиҳанинг қиймати 350 миллион долларга баҳоланган.

Қарши шаҳрининг айланма йўлини яна 5,5 километрга узайтириб, А-380 автомобиль йўлига улаш режалаштирилмоқда. Масъулларга лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини йил охиригача тайёрлаш ва 2027 йил январидан қурилишни бошлаш топширилган.

Бундан ташқари, "Қарши — Помиққ" ва "Ғузор — Бейнау" автомобиль йўлларидаги темир йўл кесишмаларида поездлар ўтиши вақтида юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш учун иккита замонавий йўл ўтказгич қурилади. Уларнинг умумий қиймати 250 миллиард сўмни ташкил этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...