Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзгидромет кескин совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Ҳаво ҳароратининг 10-13 даражагача пасайиши кутилмоқда.
"21-22-октябрь кунлари Кавказ ҳудудлари устидан ҳосил бўлган нам ва совуқ ҳаво массаси Каспий денгизи орқали Ўзбекистон ҳудудига киради”, -дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
Натижада 21-22 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кўриш шароитлари пасаяди.
Ҳаво ҳарорати 10-13 даражага, 21 октябрь куни тушдан кейин 8-13 даража, 22 октябрь куни кечаси - 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
21-22 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас