Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзгидромет Тошкент атмосфера ҳавосининг ифлосланганлигига оид маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.
“Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси стационар ва кўчма манбалардан чиқаётган зарарли моддаларга боғлиқ. Шаҳар автотранспорти зарарли моддаларнинг асосий манбаси ҳисобланиб, унинг таъсири айниқса, серқатнов транспорт кесишмаларида сезилади. ИЭС ва ИЭМ каби саноат корхоналари, қозонхоналар ҳамда металлургия саноати ҳам зарарли моддаларнинг меъёрдан ортиқ бўлишига таъсир кўрсатади”, - деб таъкидлашди Ўзгидромет вакиллари.
Ўзгидромет кузатиш постлари томонидан бир маротабалик йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал концентрация кўрсаткичлари қуйидагича қайд этилган:
- Юнусобод туманида азот диоксиди, углерод оксиди ошган;
- Яшнобод туманида чанг, углерод оксиди, азот диоксиди ошган;
- Мирзо-Улуғбек туманида чанг, азот диоксиди ва углерод мунтазам ошган;
- Чилонзор туманида азот диоксиди ошган;
- Миробод туманида фенол, азот диоксиди ошган;
- Сергели туманида формальдегид ва азот диоксиди ошган.
Пойтахтнинг 8та туманида жойлашган 13та постда Тошкент атмосфера ҳавоси ифлосланганлиги кузатилиб борилади. Ҳавонинг ифлосланганлиги ҳақидаги маълумот олиш мақсадида шаҳар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кузатиш постлари турли фунционал ҳудудлар (яшаш, саноат жойлари ва автомобил йўллари атрофи)да жойлашган.
Белгиланган ингредиентлар бўйича атмосфера ҳавосининг ифлосланганлигини таҳлил этиш ва баҳолаш учун стационар постларда ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 7.00, 13.00 ва 19.00да ҳаво пробалари олинади.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланганлигини кузатиш чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди, фенол, фторли водород, аммиак, формальдегид ва оғир металлар каби кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади.
1992-2018 йилларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш динамикаси
1992 й. |
1993 й. |
1994 й. |
1995 й. |
1996 й. |
1997 й. |
1998 й. |
1999 й. |
2000 й. |
5,81 |
5,32 |
5,79 |
5,99 |
5,62 |
5,65 |
6,38 |
6,48 |
5,92 |
|
||||||||
2001 й. |
2002 й. |
2003 й. |
2004 й. |
2005 й. |
2006 й. |
2007 й. |
2008 й. |
2009 й. |
5.95 |
6,68 |
6,36 |
5,52 |
5.22 |
4.31 |
4.19 |
4.96 |
3.66 |
|
||||||||
2010 й. |
2011 й. |
2012 й. |
2013 |
2014 |
2015 |
2016 |
2017 |
2018 |
3.37 |
3.32 |
3.63 |
3.85 |
4,04 |
3.51 |
3.55 |
4.10 |
3.66 |
Изоҳлар мавжуд емас