Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет шошилинч хабар тарқатган. Келаси ҳафта мамлакатда кучли ёмғир, момоқалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади”, - деб маълум қилишмоқда синоптиклар.
18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
-
19 апрелда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади;
-
19-20 апрелда Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади;
-
20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
-
19-20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
Бундан ташқари, 18-20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг тўзон бўлиши мумкин.
19-20 апрель кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 18-23° гача пасаяди.
Шунингдек, синоптикларнинг таъкидлашича, айрим жойларда сел ва тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас