Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкент шаҳар ҳокими ҳокимлик биносидан кўра, катта ангарда ишлаганим яхшироқ, деб айтган.
“Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман. У ёшлар, умуман ҳамманинг кириб чиқиши осон бўлган жой бўлиши керак», деди Ортиқхўжаев “Беш ташаббус ҳаракати” доирасидаги ёшлар билан учрашувида чоғида.
Шу билан бирга, унинг фикрича, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтириши нотўғридир.
Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Ўзбекистон ҳукумати давлат идоралари харажатларини мақбуллаштиришга қарор қилган эди. Бундан кейин давлат идоралари ва ташкилотларини хусусий шахслардан ижарага олинган биноларда жойлаштириш режалаштирилган.
Ортиқхўжаев ёш ходимларни раҳбарлик лавозимларга тайинлаш масаласига ҳам тўхталган.
«Татаристонга борганимда бир нарсага гувоҳ бўлдимки, у ерларда катта-катта музейларда истироҳат боғларида раҳбарлар ёш-ёш кадрлар экан. У ерда ишга, тажрибага қараб лавозимни тақсимлаб беришмаскан. Танловлар ўтказиб кадрлар саралаб олинаркан. Бу модель менга жуда маъқул бўлди”, -деди ҳоким.
Унинг сўзларини тинглаб бир савол туғилади – ангарга кўчишига нима халақит бераркан? Ангарга кўчиб, ёш ходимларни ишга олаверсин. Унга ким рухсат бермайди?
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас