Загрузка
Загрузка
Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун визасиз режимни жорий этаётгани йўқ. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда чиққан миш-мишларни инкор қилди
Жамият

Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун визасиз режимни жорий этаётгани йўқ. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда чиққан миш-мишларни инкор қилди

944
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жанубий Корея ҳукумати ўзбекистонликлар учун визасиз режимни жорий этаётгани тўғрисидаги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарни инкор қилди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бугунги кунда Жанубий Корея ўзбекистонликларнинг уюшган меҳнат миграцияси учун асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Ҳар йили ушбу мамлакат ҳукумати мамлакатимиз учун махсус квоталар ажратади. Шу билан бирга, барча мигрантлар корейс тили бўйича мажбурий имтиҳон топширишади. 

Жанубий Кореядаги ўзбекистонлик ишчиларга кореяликлар билан тенг асосда меҳнат қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқ ва кафолатлар берилади. Ишга қабул қилиш тизимининг асосий омили шундаки, Корея ҳукумати чет эллик ишчиларни жалб қилиш жараёнини тартибга солади холос, ишчиларни танлаш эса тўғридан-тўғри кореялик иш берувчилар томонидан амалга оширилади. 

Жанубий Кореяда ишлаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш учун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Кванжу шаҳрида ўз ваколатхонасини очган.

Июнь ойи охирида Агентликнинг хабар беришича, жорий йилда фуқароларни вақтинчалик меҳнат қилиш учун уюшган ҳолда Жанубий Кореяда ишга жойлаштириш ҳажми ошган. Масалан, биргина 2002 йилнинг 1-чорагида ушбу мамлакатда 2687 нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...