Загрузка
Загрузка
Жанубий Кореяга ишлашга йўл олган меҳнат мигрантлари учун тест синовларини ўтказиш вақти аниқ бўлди
Жамият

Жанубий Кореяга ишлашга йўл олган меҳнат мигрантлари учун тест синовларини ўтказиш вақти аниқ бўлди

557
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жанубий Кореяга ишлашга йўл олган меҳнат мигрантлари учун EPS-Topik тест синовлари 2 июндан 15 июлгача ўтказилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилган. 

Имтиҳонда қанташиш учун номзод ўзи билан фуқаролик (ID-карта) ва хорижга чиқиш паспорти, 3,5х4,5 ҳажмдаги сифатли оқ фонли рангли фотосурат (2-дона) олиб келиши шарт. Имтиҳонда қатнашадиган номзодлар рўйхати Labormigration.uz. сайтида эълон қилинади.

Номзодлар учун қуйидаги талаблар ўрнатилган:

  • фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди;

  • фуқаролар имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим;

  • имтиҳонга белгиланган сана ва вақтидан кеч қолган фуқаролар киритилмайди;

  • EPS-Topik UBT тест имтиҳонлари такрор ёки қайта аппеляция ўтказилмайди;

  • тест имтиҳонида электрон воситалардан, хусусан мобил телефон, электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳоказолардан фойдаланиш қатъиян ман этилади;

  • EPS-Topik UBT тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади;

  • тест синовларида Корея Республикаси ҳудудига кириши тақиқланмаган 39 ёшга тўлмаган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Улар илгари судланмаган ҳам бўлиши керак.

Тест синовини топшириш нархи Марказий Банк томонидан белгиланган курс бўйича сўм эквивалентида 24 долларни ташкил этади. Тўлов квитанцияси фақат паспорт маълумотлари асосида тўлдирилади. Яъни, тест топширмоқчи бўлган фуқаро ўзининг фамилияси ва исми, паспорт серияси ва рақами, тўлов ҳисоб рақами, тўлов мақсади ва санасини кўрсатиши керак. 

Агар тўлов квитанциясида исм-шарифи, паспорт серияси ва рақами нотўғри кўрсатилган бўлса ёки пул бошқа ҳисоб рақамига ўтказилган бўлса, фуқаро тест синовига қўйилмайди.

Муаммо ва камчиликлар юзага келганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин: (71) 202-33-55.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...