Жасурбек Ибрагимовнинг  онаси  ёрдам сўраб яна  Президентга мурожаат қилди
Жамият

Жасурбек Ибрагимовнинг онаси ёрдам сўраб яна Президентга мурожаат қилди

1766

Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. 2017 йилда вафот этган Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Нилуфар Алиева Президента очиқ хат билан мурожаат қилган. У айбдорлар белгиланган жазони ўтамаётганлиги, ишдан тиббий ҳужжатлар йўқолганлигини билдириб, Шавкат Мирзиёвдан шахсан аралашишни сўраган. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Боровский номидаги тиббиёт коллежининг 17 ёшли талабасининг шов-шувли ўлдирилиши жамоатчиликда кескин муносабат келтириб чиқарган эди. 2017 йилнинг 3 май куни Жасурбек Ибрагимов шафқатсиз калтакланишини оқибатида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказида вафот этган.

Мазкур иш бўйича олти киши – Жасурбекнинг тўрт нафар курсдоши ва икки нафар юқори гуруҳ талабалари ўтишган. Натижада улардан беш нафари гувоҳ сифатида ўтиб, суд томонидан гуруҳ бўлиб калтаклаш аломатлари топилмаган. Биргина Исломбек Тўлагановга айблов эълон қилинган. “Қасддан оғир тан жароҳатлари етказиш” моддаси бўйича у олти йилга озодликдан маҳрум этилиб, жазони умумий тартибдаги колонияда ўташ белгиланган.

Колонияда сал-кам бир йил бўлиб, Исломбек Тўлаганов озодликка чиққан. Муддатнинг қолган қисми давлат фойдасига 20 фоиз тўлаш шарти билан тузатиш ишларига ўзгартирилган.

Аммо, Нилуфар Алиева ўз мурожаатида айтишича, Исломбек Тўлаганов ишламасдан ва қилмишидан пушаймон бўлмаган ҳолда Олмазор тиббиёт колежида ўқимоқда.

Шу ўринда Жасурбек Ибрагимовнинг прокуратура томонидан иккала клиникадан олинган ва ишда сақланиши лозим бўлган касаллик тарихлари   йўқолган. “Мен шахсан ишнинг ҳар бир бетини кўриб чиқдим. Касаллик тарихини адвокатим ҳам, суд ҳам топа олишмаяпти. Касаллик тарихларини ким ва нима сабабдан йўқ қилганлигини мен ҳанузгача тушунмаяпман”, - деб ёзмоқда Алиева.

Вафот этган талаба онаси шахсан Президентга мурожаат қилиб, қуйидагиларни аниқлашга кўрсатма сўрамоқда:

- нега қилшимидан афсусда бўлмаган жиноятчи озодликка чиққан?

- нима сабабдан у белиланган жазо муддатини ўтамаяпти?

- нега у тиббий маълумот олишни давом этмоқда?

- ким иккала клиниканинг касаллик тарихларини жиноий ишда деб кўрсатиб, уларни йўқ қилган?

“Ҳурматли Президент жаноблари. Сизнинг шахсан аралашувингиздан сўнггина 2017 йилда жиноий иш қўзғатилиб тергов бошланганлигини мен она сифатида миннатдорчилик билан эсга оламан”, - деб ёзмоқда Нилуфар Алиева.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...