Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, якунида эса ҳарорат яна 39 даражагача ошади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун юқори циклон таъсири ҳисобига марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади. Aйрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 23-28 даражани ташкил этади, бу ушбу кун иқлимий меъёридан 4-6 даражага пастдир”, -дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
21-22 июнь кунлари сиклон таъсири кучсизлашади, аммо марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
Бундан ташқари, 20-22 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб 34-39 даражани ташкил этади.
Изоҳлар мавжуд емас