Загрузка
Загрузка
Жазирамада ходимларни очиқ ҳавода ишлатган иш берувчилар жавобгарликка тортилиши мумкин
Жамият

Жазирамада ходимларни очиқ ҳавода ишлатган иш берувчилар жавобгарликка тортилиши мумкин

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат меҳнат инспекцияси аномал иссиқ об-ҳаво шароитида меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя этмаган иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Инспекция маълумотига кўра, юқори ҳароратда очиқ ҳавода узоқ вақт ишлаш ходимлар ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдиради.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 359-моддаси ҳамда амалдаги санитария меъёрларига мувофиқ, йилнинг иссиқ даврида очиқ ҳудудларда ҳаво ҳарорати 36 даража ва ундан юқори бўлса, бу ўта хавфли меҳнат шароити ҳисобланади. Шу муносабат билан иш берувчиларга соат 10:00 дан 17:00 гача очиқ майдонларда ҳашарлар, оммавий меҳнат тадбирлари ва бошқа жамоавий ишларни ўтказмаслик, зарур ишларни эса имкони борича эрталаб соат 10:00 гача ёки кечки 17:00 дан кейин ташкил этиш тавсия қилинди.

Кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш зарур бўлган ҳолларда эса меҳнат ва дам олишнинг махсус режими жорий этилиши, иш вақти қисқартирилиши, ходимлар сояли дам олиш жойлари, етарли миқдорда ичимлик суви, шахсий ҳимоя воситалари ҳамда биринчи тиббий ёрдам воситалари билан таъминланиши лозим. Шунингдек, иссиқ шароитда ишлаётган ходимларнинг саломатлиги доимий назоратс қилиниши, аҳволи ёмонлашган тақдирда улар дарҳол ишдан озод қилиниб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт.

Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи меҳнат шароитларини яратиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги аномал жазирама шароитида иш берувчиларга энг иссиқ соатларда очиқ ҳавода ишлаш жадвалини қайта кўриб чиқиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...