Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда ҳайвонлар учун яна бир қамоқхона топилди. Улардаги бечора жониворлар жазирама қуёш остида қолмоқда. Бу ҳақида зооҳимоячи Марина Игнатовага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, шерлар, айиқлар, бўрилар, туяқуш, бургут, маймун ва бошқа ҳайвонлар жазирама 40 даража қуёш остида кичик темир қафасларда яшамоқда. Хусусий ҳайвонот боғи контейнер шаҳарчасидаги бўшликда, бирорта ҳам дарахат бўлмаган ҳудудда жойлашган.
Ўтган йили пандемия пайтида зарур маблағ бўлмаганли сабаб, ҳайвонот боғидаги ҳайвонларнинг баъзилари очликдан ўлган.
Ҳозир ҳайвонларни Тошкентга ўтказиш масаласи ҳал қилинмоқда, ҳайвонот боғи Давлат Экология қўмитасининг маҳаллий бошқармаси ва бошқа масъул органлар томонидан текширилган.
Аввалроқ, мамлакатда қамоқхоналарга ўхшаш ўнлаб қонуний ва ноқонуний хусусий ҳайвонот боғлари борлиги ҳақида ёзган эдик. Уларда ҳайвонлар азоб чекиб, аста-секин нобуд бўлмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас