Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримованинг жиноий иши бўйича суд жараёни бошланди
Жамият

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримованинг жиноий иши бўйича суд жараёни бошланди

1694

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Олий суд маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бир қатор бошқа шахсларнинг жиноий иши бўйича суд жараёни бошланди.

Эслатиб ўтамизки, 6 январь куни Бош прокуратура Гулнора Каримова ва уюшган жиноий гуруҳ таркибида хорижий давлатларда товламачилик, бюджет маблағларини ўзлаштириш ва жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш боғлиқ жиноятларни содир этган бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иш юзасидан тергов якунланганлигини эълон қилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Гулнора Каримовага янги айблов эълон қилинган эди. Янги иш доирасида унинг фирибгарлигидан етказган зарари 165 миллион доллар ва 85 миллиард сўмдан ошган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...