Коронавирус туфайли Ўзбекистон ўз ҳудудидаги барча халқаро спорт тадбирларининг ўтказилишини  вақтинча тўхтатди
Жамият

Коронавирус туфайли Ўзбекистон ўз ҳудудидаги барча халқаро спорт тадбирларининг ўтказилишини вақтинча тўхтатди

880

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Жисмоний маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, коронавирус туфайли Ўзбекистонда барча халқаро спорт тадбирларининг ўтказилиши  вақтинча тўхтатилган.  

Мазкур чора Ўзбекистон ҳукумати тавсиялари асосида тайёрланган вазирликнинг махсус буйруғида назарда тутилган.

Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу қарордан кўзланган асосий мақсад коронавируснинг мамлакатга киришини олдини олишдан иборат.  Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларининг халқаро мусобақалардаги иштироки, шунингдек, чет элларга хизмат сафарлари эндиликда  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилади.

Барча спорт турлари бўйича республика мусобақалари (чемпионатлар ва кубоклар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан, вилоятлар миқёсидаги  спорт мусобақалари эса вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишилган ҳолда ўтказилади.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Ўзбекистонда ўтказилиши  режалаштирилган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати коронавирус туфайли ноаниқ муддатга қолдирилгани  ҳақида маълум бўлган эди.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...