Жонни Депп ўзбекистонликлар билан онлайн учрашув ўтказади
Жамият

Жонни Депп ўзбекистонликлар билан онлайн учрашув ўтказади

500

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Машҳур актёр, режиссёр ва продюссер Жонни Депп XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўзбекистонлик кино ихлосмандлари билан онлайн учрашув ўтказади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Жонни Депп, шунингдек, америкалик машҳур режиссёр Эндрю Левитас бўлажак кинофестиваль меҳмонлари ва иштирокчиларига ўзларининг биргаликдаги ишлари – "Минамата"номли филмни тақдим этишади.

Филмда унинг продюсери бўлган Жонни Депп Минамата (Япония) аҳолисининг симоб билан заҳарланиш оқибатларини ҳужжатлаштирган америкалик суратчи ролини ўйнаган. Деппнинг ўзи мазкур филм кўп одамлар учун жуда муҳимдир, деб ҳисоблайди.

Филм намойиш қилганидан сўнг, иккита юлдуз билан биргаликда картинанинг онлайн муҳокамаси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, Жонни Депп кўплаб кино мукофотлари ва совринларининг ғолиби ва номинанти ҳисобланади, шу жумладан у “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...