Жорий  ҳафтада  Ўзбекистонда  об-ҳаво  салқинлашади.  Синоптиклар ёмғир ёғиши ва  совуқ бўлишини ваъда  қилишмоқда
Жамият

Жорий ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳаво салқинлашади. Синоптиклар ёмғир ёғиши ва совуқ бўлишини ваъда қилишмоқда

910

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда об-ҳаво салқинлашади. Синоптиклар ёмғир ёғиши ва совуқ бўлишини ваъда қилишмоқда. Бироқ, ҳафта охирига келиб, ёмғир ёғиши тўҳтайди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Баҳорнинг илк кунлари илиқ ва қуёшли келди. “Ўзгидромет” берган маълумотга кўра, бунга Туркманистон ҳудудидан кирган ҳаво оқими сабаб бўлган. 2 март куни кундузи ҳарорат 20-25 даражагача кўтарилиб, бу меъёрий қийматлардан 9-11 даражага юқоридир.

3-4 март кунлари Каспий денгизи жанубий туманларидан ҳаракат қилаётган булутлар ҳисобига ҳарорат бир оз пасаяди. 4 март куни Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, кечга бориб эса Самарқанд вилоятида ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакатимиз бошқа жойларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шу кунлар республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.

5 мартда Каспий денгизи шимолий ҳудудидан мамлакатимизга нам ва салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади. Шимолий - ғарбий ҳудудлардан ташқари республика бўйлаб ёмғир ёғади.

Иш ҳафтасининг охирида ёғингарчилик тугаб, ҳарорат мазкур давр учун хос бўлган меъёрий қийматлардан бир оз паст бўлади: ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...