Загрузка
Загрузка
Жорий йилда Наврўз байрами “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади
Жамият

Жорий йилда Наврўз байрами “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади

573
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бу йил Наврўз байрами тантаналари “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилади. Байрам кунлари ўзбекистонликлар беш кун дам олишади. Бу ҳақда президент қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Байрам арафасида анъанага кўра, барча ҳудудларда, ҳар-бир шаҳар ва туманларда, ҳар-бир кўча ва маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича умумхалқ ҳашар ўтказилади.

Барча байрам тадбирлари карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши лозим.

Наврўзда ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Президент фармонига асосан, сешанба (22 март) ва чоршанба (23 март) кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган. Натижада ўзбекистонликлар беш кун – 19 март (шанба)дан 23 март (чоршанба)гача дам олишади. Шуниси муҳимки, иш кунлари бошқа кунга ўтказилмайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+