Загрузка
Загрузка
Жорий йилда Ўзбекистонда 18та ОТМ ва уларнинг филиаллари  ташкил этилади
Жамият

Жорий йилда Ўзбекистонда 18та ОТМ ва уларнинг филиаллари ташкил этилади

1480
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот-хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 2020 йилда Ўзбекистонда 18та олий таълим муассасаси ва уларнинг филиалларини ташкил қилиш режалаштирилган.

Булардан 10 таси давлат ОТМлари бўлиб, 3таси чет эллик ҳамкорлар иштирокида, 5 таси давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилади.

Вазирлик матбуот-хизмати берган маълумотга кўра: "Янги университетлар ва қўшма таълим дастурларининг яратилиши натижасида ёшларнинг олий таълим билан қамраб олиниши 25 фоизга, муҳандислик-техник йўналишига қабул параметрлари улуши 28 фоизга ошиб, бакалавриат битирувчиларининг магистратурага кириши 10 фоизга кўпаяди".

Эслатиб ўтамизки, яқинда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев жорий йилда республикамизда Россиянинг учта етакчи ОТМ филиаллари очилиши, истиқболда яна учта ташкил этиш режалаштирилганлигини айтиб ўтди.  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+