Загрузка
Загрузка
Жорий йилда Ўзбекистонда 715 минг аҳоли илк бор тоза сув таъминотига эга бўлади
Жамият

Жорий йилда Ўзбекистонда 715 минг аҳоли илк бор тоза сув таъминотига эга бўлади

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилда Ўзбекистонда 715 минг киши илк бор тоза сув билан таъминланади, деб хабар бермоқда Batafsil.uz. мухбири. Бу масала бугун президент йиғилишида муҳокама қилинган.

Йиғилишда сув таъминоти инфратузилмасини ривожлантириш давлатнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаётгани қайд этилган. Юқоридаги натижага эришиш учун 1,6 минг километр ичимлик суви тармоқларини қуриш, 162 та сув инфратузилмаси объектини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, 135 минг хонадон оқава сув тизимига уланади. Қўшимча 157 минг истеъмолчига замонавий ҳисоблагичлар етказиб берилади.

Сув таъминотини рақамлаштириш учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилинган. Беш йил давомида гидротехник иншоотларга 4,8 мингта "ақлли" ҳисоблагич ва 2,8 мингта телеметрик тизимлар ўрнатилади.

Сув таъминоти сифатини яхшилашда халқаро ҳамкорлар билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳим ўрин тутади. Президентнинг яқинда Францияга ташрифи доирасида эришилган келишувлар доирасида Сурхондарё вилоятининг айрим шаҳар ва туманларида сув таъминоти тизимини Suez компанияси ўз бошқарувига олади. Бунинг ҳисобига вилоятда марказлашган сув таъминоти билан қамраб олиш даражаси 90 фоизга етиши кўзда тутилган.

Муҳокаманинг яна бир асосий масаласи иссиқлик таъминотини ривожлантириш бўлган. Президентимизнинг яқинда имзоланган мазкур соҳани тубдан ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорида 23 та ҳудудий иссиқлик таъминоти ташкилотини бирлаштирувчи ягона "Иссиқлик таъминоти" компанияси ташкил этилиши белгиланган.

Яқин беш йилда иссиқлик таъминоти тизимини янгилашга 19 триллион сўм йўналтирилиб, марказлашган иссиқлик билан қамров даражаси 37 фоиздан 58 фоизга етказилади.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг энергия тежамкорлигини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, 9 мингта уй иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимига ўтказилади. Бу иссиқлик йўқотилишини 2 баробар қисқартириш ва газ сарфини 20 фоизга камайтириш имконини беради.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...