Загрузка
Загрузка
Жорий йилда Ўзбекистонда 77 мингдан зиёд шахс маъмурий қамоққа олинди
Жамият

Жорий йилда Ўзбекистонда 77 мингдан зиёд шахс маъмурий қамоққа олинди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида республиканинг туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари тергов судьялари томонидан 662 237 нафар шахсга нисбатан 549 231 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. Текширувлар ва суд муҳокамалари якунларига кўра, 420 245 нафар шахсга нисбатан тегишли маъмурий жазо чоралари қўлланилган.

Суд томонидан тайинланган жазолар таҳлилига кўра, 340 986 нафар шахсга нисбатан жарима солинган бўлса, 77 309 нафар фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ жазоси белгиланган. Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларнинг энг салмоқли қисми Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, тарафларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан 71 450 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинган.

Кўриб чиқилган ишларнинг асосий қисмини майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, автотранспортда йўловчиларни лицензиясиз ташиш, совуқ қурол ёки сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш ва ҳақорат қилиш каби ҳолатлар ташкил этган.

Шунингдек, электр, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, савдо ҳамда хизмат кўрсатиш талабларини бузиш, ЙҲҚ бузилиши оқибатида енгил жароҳат ёки моддий зарар етказиш, жамоат жойларида алкоголь истеъмол қилиш ва транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳолатлари ҳам кўп қайд этилган.

Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларнинг олдини олиш мақсадида судлар томонидан тегишли ташкилот ва идораларга 11 006 та тақдимнома киритилган.

Бундан ташқари, юқори турувчи суд инстанциялари томонидан қуйи суд қарорлари қайта кўриб чиқилган.

Хусусан, апелляция тартибида 7 656 нафар шахсга оид 6 804 та иш кўрилиб, 1 496 нафар шахс бўйича чиқарилган қарорлар бекор қилинган, 2 495 нафарига оид қарорлар эса ўзгартирилган.

Кассация инстанциясида 10 656 нафар шахсга оид 10 152 та иш кўриб чиқилиб, 4 379 нафар шахсга нисбатан қарорлар бекор қилинган бўлса, 2 347 нафарининг қарори ўзгартирилган.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 955 нафар шахсга нисбатан 918 та иш кўриб чиқилиб, 187 нафар шахс бўйича чиқарилган қарорлар бекор қилинган ва 232 нафариникига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...