Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Тошкент шаҳри автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан жами 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ўтказилган таҳлилларга кўра, қоидабузарликларнинг салмоқли қисми ёшлар ҳиссасига тўғри келади.
Хусусан, 18–30 ёшдагилар 97 747 тани (70,4%), 16–17 ёшдагилар эса 30 533 тани (22,0%) ташкил этган. Умумий ҳисобда, жаримага тортилганларнинг 92,4 фоизини 30 ёшгача бўлган шахслар ташкил этган.
Шунингдек, ҳуқуқбузарларнинг жинслар кесимидаги тақсимоти ҳам маълум қилиниб, уларнинг 105 272 нафари (75,9%) эркакларни, 33 508 нафари (24,1%) эса аёлларни ташкил қилган.
Мазкур кўрсаткичлар жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш маданиятини шакллантириш, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Аввалроқ Тошкент автобусларида катта ҳажмли юк учун тўлов белгиланганди.

Изоҳлар мавжуд емас