Загрузка
Загрузка
Тошкентда крандан занглаган сув келса, муаммони ким ҳал қилиши керак?
Жамият

Тошкентда крандан занглаган сув келса, муаммони ким ҳал қилиши керак?

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкентда иситиш мавсуми бошланиши билан айрим хонадонларда крандан занглаган иссиқ сув келаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлди. Veolia Energy Tashkent компанияси бу ҳолат сабабларини тушунтириб, муаммони бартараф этиш қайси ташкилот зиммасида эканини маълум қилди.

Компания изоҳига кўра, иситиш тизими ишга туширилганда қувурлардаги босим ва сув айланиш тартиби ўзгаради. Натижада ёз ва куз давомида қувурлар деворида тўпланган занг ҳамда минерал чўкиндилар сувга аралашиши мумкин. Бу эса иссиқ сувнинг вақтинча қўнғир тусга киришига олиб келади.

Veolia маълум қилишича, 1–7 ноябрь кунлари мутахассислар магистрал иссиқлик тармоқларида дастлабки сув айланишини таъминлаш ва қувурларни ювиш ишларини бажарган. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу ишлардан кейин магистрал тармоқлардаги сув сифати белгиланган меъёрларга етказилган.

Бироқ муаммо кўп қаватли уйларнинг ички қувурларида сақланиб қолиши мумкин. Компанияга кўра, бундай ҳолатда уй-жойларни бошқарувчи ташкилотлар хонадонларгача бўлган ички тизимда тўпланган эски сувни чиқариб ташлаши ва уни магистрал тармоқдан келаётган сув билан алмаштириши керак.

Агар крандан занг аралаш сув келишда давом этса, аҳоли биринчи навбатда уйни бошқарувчи ташкилотга мурожаат қилиши лозим. Унинг мутахассислари сув тиниқлашгунга қадар қувурлардан сувни оқизиб ташлаши керак.

Агар бошқарув ташкилоти зангли сув уйгаёқ магистрал тармоқдан келаётганини билдирса, Veolia колл-марказига мурожаат қилиш мумкин. Компания мутахассислари жойига чиқиб, магистрал ва уй ички тармоқлари туташган нуқтадаги сув сифатини текширади. Шу орқали муаммо қаердан келиб чиқаётгани аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Тошкентнинг айрим ҳудудларида яшовчилар крандан қўнғир рангли иссиқ сув келаётганидан шикоят қилган эди. Ўшанда "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти вакиллари матбуот анжуманида аҳолининг ичимлик суви сифати бўйича шикоятларига изоҳ берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...