Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда саноат миқёсидаги илк қуёш электростанцияси ишга туширилади
Жамият

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда саноат миқёсидаги илк қуёш электростанцияси ишга туширилади

446

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда саноат миқёсидаги илк қуёш электростанцияси ишга туширилади. 

Masdar (БАА) компанияси Ўзбекистоннинг Навоий вилояти Кармана туманида қуёш фотоэлектрик станцияси қурилишини давом эттирмоқда. 100 МВтли станцияни қуриш лойиҳаси давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши 2021 йил октябрь ойига мўлжалланган. Бу қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган саноат миқёсидаги биринчи электр станцияси бўлади.

Станцияда ҳар йили қуёш энергиясидан ҳосил бўладиган 270 гигаватт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, бу 31 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш учун етарли бўлади. Бундан ташқари, унинг ишлаши эвазига йилига 156 минг метрик тонна иссиқхона газларининг атмосферага чиқарилишининг олди олинади.

Бу ерда Навоий шаҳридан 35 километр шарқда жойлашган 268 гектар участкада 300 минг дона фотоэлектрик панеллар ўрнатилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ўз электр энергиясининг 85 фоизини иссиқлик электр станцияларидан олади. Янги лойиҳа туфайли мамлакат табиий газ ва кўмирга қарамлигини камайтириш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, янги станция қурилиши қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни оширади ва электроэнергия ишлаб чиқарилишига катта ҳисса қўшади. Тахминларга кўра, бунинг натижасида электроэнергия ишлаб чиқариш 2019 йилги 65 минг гигаватт-соатдан 2030 йилга бориб 103 минг гигаватт-соатгача етади.

Masdar компанияси 25 йил давомида бир киловатт-соат электроэнергияни бор-йўғи 2.679 цент эвазига етказиб бериш мажбуриятини олган. Бу айни кунларда Марказий Осиёда қуёш энергияси учун энг арзон нарх ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш учун тузилган Nur Navoi Solar лойиҳа компанияси 2046 йилгача электроэнергияни юқорида кўрсатилган нарх бўйича сотиб келади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+