Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Марказий Осиё давлатларини экстремал иссиқлик хавфи кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. Ташкилот маълумотига кўра, минтақанинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати аллақачон 40 даражадан ошган.
ЖССТ қайд этишича, Европадаги рекорд даражадаги иссиқлик ортидан Португалия ва Испания жанубида ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, Франция ҳамда Бенилюкс мамлакатларида эса янги иссиқлик тўлқини кузатилиши кутилмоқда.
Хуусан, Испанияда кузатилган аномал иссиқлик тўлқини оқибатида камида 1028 киши вафот этганди. Карлос III Соғлиқни сақлаш институтининг маълумотларига кўра, ўтган ой иссиқ ҳаво таъсири туфайли қайд этилган ушбу ўлим кўрсаткичи 2025 йил июнь ойидаги (407 та) кўрсаткичдан икки баробардан ҳам зиёд бўлиб, бу 2015 йилдан буён июнь ойида қайд этилган энг юқори кўрсаткич сифатида тарихга кирган.
Шу муносабат билан ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге иштирокида Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари билан фавқулодда йиғилиш ўтказилган. Унда экстремал иссиқлик оддий об-ҳаво ҳодисаси эмас, балки жамоат саломатлиги ва хавфсизлигига жиддий таҳдид экани таъкидланган.
Ташкилот маълум қилишича, иссиқликка қарши миллий режаларни жорий этган давлатлар аҳолини самаралироқ ҳимоя қилмоқда. Шу билан бирга, Европа ва Марказий Осиёдаги 53 давлатнинг ярмидан кам қисмида бундай миллий дастурлар мавжуд. ЖССТ мамлакатларни иссиқлик тўлқинларига тайёргарликни кучайтириш ва аҳолини ҳимоя қилиш чораларини такомиллаштиришга чақирган.

Изоҳлар мавжуд емас