Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Минскдаги Мустақиллик саройида расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
Сарой олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон раҳбарини Беларусь президенти Александр Лукашенко кутиб олди.
Маросим давомида давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Минскда икки давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтган эди.

Изоҳлар мавжуд емас