Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Адлия вазирлиги томонидан ўзини – ўзи банд қилганлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати эълон қилинди. Мухбиримиз хабар беришича, 67 та касб йўналишлари мазкур рўйҳатга киритилган.
Эслатиб ўтамизки, кеча Шавкат Мирзиёев ўз-ўзини банд қилган фуқароларнинг ишини соддалаштириш бўйича қатор чора-тадбирларни тасдиқлади.
Шундай қилиб, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга оммавий таклиф (оферта)ни қабул қилиш ёки электрон хабарлар алмашиш ёки ҳисоб-фактуралар (инвойс)ни, шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш орқали шартнома тузмаган ҳолда чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатишга (ишларни бажаришга) рухсат берилмоқда.
Ўзини-ўзи банд қилганларга берилган бошқа имтиёз ва енгилликлар билан материалимиздан танишиб олишингиз мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас