Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Amirsoy Resort” қишки курортида янги арқон йўли ташкил этилади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Курорт матбуот-хизмати берган маълумотга кўра: “Жорий йилда Leitner гуруҳига кирувчи Италиянинг Leitner Technologies компаниясига тегишли бўлган Франциянинг энг қадимий кабел ишлаб чиқарувчи “Poma” компаниясидан олинган иккинчи Amirsoy Express гондола кўтаргичини ишга тушириш бошланади”.
Янги кўтаргичнинг узунлиги 2792 метрни ташкил этиб, унда 10 йўловчига мўлжалланган 72 та кабина ишлайди.
Арқон йўли кабинасига ўтириш қуйи қишлоқдан, “Amirsoy Resort”га олиб борадиган янги йўлдан бошланиб, у ерда автотураргоҳ ва иккинчи кўп функционалли марказ қурилади.
Кўтаргичнинг вазифаси - курортнинг юқориги автомобиллар тўхташ жойини бўшатиш ва шунинг ҳисобига чиқинди газлар миқдорини камайтиришдан иборат.
Ишга тушириш 2020 йилнинг декабрь ойига мўлжалланган.
Изоҳлар мавжуд емас