Загрузка
Загрузка
Эроннинг Zagros Airlines компанияси 9 декабрдан бошлаб Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги парвозларни амалга оширади
Туризм

Эроннинг Zagros Airlines компанияси 9 декабрдан бошлаб Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги парвозларни амалга оширади

1483
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Эроннинг Zagros Airlines компанияси 9 декабрдан бошлаб Теҳрон-Тошкент-Теҳрон йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Биринчи босқичда авиакомпания томонидан ҳафтада бирта рейс амалга оширилади. Кейинчалик эса, талаб вужудга келган тақдирда авиарейслар сони ҳафтада иккитага етказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, мазкур йўналиш бўйича парвозларни бажариш учун рухсатнома жорий йилнинг 11 ноябрь куни берилган эди.

Zagros Airlines – Эроннинг авиаташувчиси ҳисобланиб, 2005 йилдан бошлаб Абадан шаҳридаги аэропортдан мамлакат ҳудуди ва хорижга йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. Компания минтақа энг йирик саналиб, таркибида 30та лайнер мавжуд.

Компания томонидан асосан 170дан 180 гача ўриндиқлари бўлган Airbus ва McDonnell Douglas, шунингдек Embraer самолётлари ишлатилиб келинмоқда. Шу билан бирга, Ироқ, БАА, Туркия, Қувайт ва Бахрейн каби давлатларига халқаро парвозлар амалга оширилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+