Февраль ойида Хитойдан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 75,2 фоизга камайган

9 March 2020, 11:39 468 ... Туризм
Февраль ойида Хитойдан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 75,2 фоизга камайган

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирус тарқалишининг Ўзбекистон сайёҳлик соҳасига қандай таъсир қилганлиги маълум бўлди. Мухбиримиз хабар беришича, февраль ойида Хитойдан келган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 75,2 фоизга камайган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, 2020 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга 705 нафар хитойлик сайёҳлар ташриф буюрган.

Ўтган йилнинг охирида Хитой билан жорий этилган визасиз тартиб бекор қилингани йўқ. Аммо, Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекин ва Урумчига бўлган мунтазам рейсларни февраль ойининг бошида эпидемия тугашига қадар тўхтатиб қўйган.

Хитойлик сайёҳлар сонининг камайиши Ўзбекистоннинг туризм соҳасига жиддий зарар етказиши мумкин. Ўтган йили узоқ хорижий давлатлардан республикага ташриф буюрган сайёҳлар рўйхатида Хитой иккинчи ўринни эгаллаган. 2019 йилда Ўзбекистон 61,9 минг нафар хитойликларни қабул қилган.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш