Ўзбекистон, Тошкент -Batafsil.uz. ЯА Мухбиримиз хабар беришича, жорий йилнинг апрель ойида Ичан-Қалъа шаҳар-музейида ўрнатилган турникетлар музейга ташриф буюрувчиларни тўлиқ ҳисобга олиш ҳисобидан давлат бюджетига тушумни уч баробар оширган.
"Электрон чипталарни сотиш ва ташриф буюрувчиларни рўйхатга олишнинг автоматлаштирилган тизими" лойиҳасининг биринчи босқичи жорий йилнинг апрел ойида ишга туширилган. Уни амалга ошириш натижасида Ичан-Қалъа музей-қўриқхонаси ташриф буюрувчилар ҳисобини юритиш, давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш ва чипталарни масофадан туриб электрон сотиш имкониятига эга бўлди.
Маданият вазирлиги матбуот-хизмиати маълум қилишича: "Ўрнатилган турникетлар мамлакат бюджетига 14 миллиард сўмдан кўпроқ маблағни жалб қилиш имконини берди, бу эса 2018 йилга нисбатан (5 миллиард сўм) 2,5 баравар ортиқроғини ташкил қилмоқда".
Бундан ташқари, мазкур лойиҳа 60 дан ортиқ қўшимча иш жойларини яратиш, шунингдек, музей кассасида ўғирликка барҳам беришга ёрдам берди.
Келгусида чипталарни чет эл валютасида масофадан сотиш ва шаҳарнинг бошқа сайёҳлик жойларида турникет тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас