InterContinental ва Sheraton Ўзбекистонга қайтмоқда. Компаниялар Тошкент шаҳри марказида замонавий мехмонхоналар қуришмоқчи

14 January 2020, 11:58 274 ... Туризм
InterContinental ва Sheraton Ўзбекистонга қайтмоқда. Компаниялар  Тошкент шаҳри марказида замонавий мехмонхоналар  қуришмоқчи

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мазкур лойиҳа дирекциясидаги манбага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, учта йирик мехмонхона брендлари InterContinental, Sheraton ва Radisson Тошкент шаҳрининг маркази - Tashkent City ҳудудида янги мехмонхоналар барпо этишмоқчи.

Германиянинг Hyper Partners GmbH компанияси бу ерда Марказий Осиёдаги энг йирик савдо марказларидан бирини, шунингдек офислар, премиум-синфга мансуб турар жойлари ва беш юлдузли Sheraton меҳмонхонаси жойлашадиган учта осмонўпар биноларни барпо этмоқда.

Бундан ташқари, келгуси йилда Holiday Inn меҳмонхонасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Мазкур бренд InterContinental Group компаниясига тегишли.

Шунингдек, 2021 йилда Tashkent City ҳудудида Park Inn by Radisson меҳмонхонасининг иккита осмонўпар биноси, бизнес маркази, турар-жой мажмуаси ва савдо маркази қурилади.

Умуман олганда, Tashkent City ҳудудида жами олтита меҳмонхона қуриш режалаштирилган бўлиб, улардан бири - Hilton ўтган йилнинг декабрь ойида очилган эди.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2012 йил май ойида InterContinental Ўзбекистон бозоридан чиқишини эълон қилган эди. InterContinental Tashkent меҳмонхонаси International Hotel Tashkent номига ўзгартирилиб, 2014 йилда уни Hilton брендига топшириш режалаштирилгани ҳақида маълумот тарқалганди.

Sheraton меҳмонхонасига келсак, у 1998 йилда Тошкент шаҳрида қурилган. 2009 йилда ҳокимлик тасарруфида бўлган мазкур меҳмонхона мажмуасинининг 100 фоиз акциялари сотувга қўйилди. 2015 йилда Roison компанияси меҳмонхонанинг ягона таъсисчисига айланди. Ўшанда у янги - City Palace номини қўлга киритди.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш