Хориждан келган  ва карантинни  меҳмонхоналарда ўташга тайёр бўлган  ўзбекистонликлар учун махсус сайт  ишга туширилди
Туризм

Хориждан келган ва карантинни меҳмонхоналарда ўташга тайёр бўлган ўзбекистонликлар учун махсус сайт ишга туширилди

409

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, хориждан келган фуқароларга қулайликлар яратиш ва карантинни ўз ҳисобидан меҳмонхоналарда ўташга тайёр бўлган ўзбекистонликлар учун махсус BookHotel.uz сайти ишга туширилди. 

Сайтда карантинга жойлаштирилаётган фуқароларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда турли нарх тоифасидаги меҳмонхоналар рўйхати жойлаштирилган. Бу ерда барча зарур маълумотлар: меҳмонхонанинг жойлашган жойи, номер фонди, боғланиш учун маълумотлар, кўрсатиладиган хизматларни, шунингдек яшаш учун таклиф этиладиган шароитларни кўриш ҳам мумкин.

Карантин талаблари асосида фуқароларни жойлаштириш учун етарли шароитлар яратган меҳмонхоналар рўйхати уларнинг тўлишига қараб мунтазам равишда янгиланиб боради.

Эслатиб ўтиш жоизки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан кириб келаётган фуқаролар ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташлари мумкин.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 9 та меҳмонхонадан (ҳар бир нарх тоифаси бўйича 3 тадан меҳмонхона) иборат рўйхат шакллантирилган ва у даврий равишда янгиланиб боради. Бунда энг паст нарх таклиф қилган меҳмонхоналар танлаб олинади. Нархлар бир суткада ўртача 250-520 минг сўм атрофида ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасига бир рейс билан келаётган фуқаролар санитария-гигиена талабларига риоя қилинган меҳмонхоналарга тартиб бўйича жойлаштирилади ва уларнинг хавфсизлиги учун Миллий гвардия томонидан туну-кун қўриқлаш ташкиллаштирилади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+