Загрузка
Загрузка
Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Ўзбекистонга  тез-тез парвоз  қилмоқчи. Янги йўналишларни белгилаш ва регулятор билан келишиш  қолган холос
Туризм

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Ўзбекистонга тез-тез парвоз қилмоқчи. Янги йўналишларни белгилаш ва регулятор билан келишиш қолган холос

7093
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Ўзбекистонга янги йўналишларни очиш ва парвозлар сонини оширишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Биз Ўзбекистон бозорига жуда қизиқамиз, чунки Қозоғистон ва Ўзбекистон этник, иқтисодий ва сайёҳлик муносабатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, арзон авиақатновларни таъминлаш орқали бу муносабатларни яхшилашга тайёрмиз. Шу боис, зарурият ва тегишли келишув бўлса, Наманган, Нукус, Бухоро, Фарғона ва Андижон каби шаҳарларга мунтазам қатновларни амалга оширишга тайёрмиз. Лекин бу масалада кўп нарса Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг регулятив идоралари ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги келишувга боғлиқ бўлади. Парвозлар сони, янги йўналишларнинг барчасини биринчи навбатда улар билан мувофиқлаштириш керак бўлади", - деди авиакомпания матбуот котиби Ляззат Набиева Batafsil.uz мухбирига.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 21 июнь куни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорти 2019 йилнинг май ойида Қозоғистонда ўз ишини бошлаган FlyArystan лоукостерининг биринчи рейсини қабул қилди. Бугунги кунга келиб, арзон авиакомпаниянинг флоти 10 та Airbus А-320 самолётидан иборат. Ҳаво кемалари ҳар куни бутун Қозоғистон ва хориж бўйлаб 70дан ортиқ парвозларни амалга ошириб келмоқда. Тошкентга мунтазам қатновлар душанба ва пайшанба кунлари бажарилади.

Лоукостер парвозлар учун арзон нархлари билан йўловчиларни ўзига жалб қилади. Ляззат Набиева таъкидлаганидек, Қозоғистонга FlyArystan келиши билан кўплаб йўловчилар поездлардан самолётга ўтишган.

Арзон нархга кўплаб омиллар туфайли эришилади. Улар орасида, масалан, эрта бронлаш учун авиачипталар нархи паст қилинган. Бундан ташқари, авиакомпания қўшимча хизматларни пакетдан чиқариб ташлаган. Чиптанинг минимал нархига фақат парвоз ва беш килограмм қўл юки киради. Йўловчига эса зарур ҳолларда ўз хизматлар пакетини шакллантириш имконияти берилади.

“Шуниси муҳимки, компания ўз харажатларини йўловчилар зиммасига юкламайди. Масалан,   биз бир хилдаги самолётлардан фойдаланамиз. Барча учувчиларимиз Airbusда учишади ва керак бўлганда бир-бировларини алмаштиришлари мумкин. Шунингдек, бизнес классдан воз кечиш эвазига самолётдаги ўриндиклар сонини 164тадан 180тагача етказдик. Туркистондаги арзон ва муқобил авиахабдан фойдаланаяпмиз. Бизда чипта сотиш кассалари мавжуд эмас, рекламага ҳам харажат килмаймиз. Air Astana авиакомпаниясининг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, хавфсизликнинг ягона   стандартларига амал қиламиз, самолётларимизга юқори даражада хизмат кўрсатиш борасида пулни тежамаймиз. Компания гуруҳининг асосий қоидаси- хавфсиз парвозлар ҳисобланади”, - деди суҳбатдошимиз.

Набиеванинг қўшимча қилишича, Туркистондан ташқари FlyArystan Олмаота ва Нур-султонга ҳам рейсларни таклиф қилади. Келгусида   Европа ёки Жанубий Осиёга отланган ўзбекистонликларга FlyArystan парвозлари албатта асқотади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+