Тошкент шаҳри марказидаги "Ўзбекэнерго" биноси ўрнида қуриладиган меҳмонхона уч йил ичида барпо этилади. Унинг нархи 50 миллион долларни ташкил этади

16 January 2020, 17:28 271 ... Туризм
Тошкент шаҳри марказидаги "Ўзбекэнерго" биноси ўрнида қуриладиган  меҳмонхона уч йил ичида барпо этилади. Унинг нархи 50 миллион долларни ташкил этади

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ҳозирги кунда "Ўзбекенерго" ДАК маъмурий биноси жойлашган Тошкент шаҳри марказидаги ер участкаси мехмонхона қурилишига ажратилади. Янги бинонинг очилиши 2023 йилда режалаштирилган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси, "Ўзбекнефтегаз" ва "Ўзбекэнерго" компаниялари томонидан ушбу ҳудудда замонавий меҳмонхоналар мажмуасини ташкил этиш тўғрисида илгари сурилган таклиф Президентнинг ўтган йил феврал ойида қабул қилган қарори билан маъқулланган эди. Қурилиш ишларига хорижий инвесторларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳа давлат раҳбари томонидан тасдиқланган 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган. Ҳужжатга мувофиқ, ишларнинг бошланиши жорий йилда белгиланган бўлиб, 2023 йилда якунлаш режалаштирилган.

Инвестицион битимни тайёрлаш май ойида кўзда тутилган. "Ўзбекэнерго" ДАК биноси ўрнини Европа брендларидан бирининг тўрт ёки беш юлдузли меҳмонхонаси эгаллаши мумкин. Лойиҳа қиймати тахминан 50 миллион долларга баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, ҳукумат томонидан Амир Темур хиёбони атрофидаги пойтахт марказини сайёҳлик зонасига айлантириш режаси тузилган. Унинг ёнида мехмонхонани ўз ичига олган кўп функцияли Tashkent Central Park мажмуаси қурилади. Ушбу лойиҳа Туркиянинг Taskent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim Sirketi ва Ўзбекистоннинг UzTur Investment and Development компаниялари томонидан амалга оширилади.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш