Загрузка
Загрузка
Туризмни ривожлантириш лойиҳасига зиёратчилар учун қўлайликлар, имтиёзлар ва янги йиғимлар киритилган
Туризм

Туризмни ривожлантириш лойиҳасига зиёратчилар учун қўлайликлар, имтиёзлар ва янги йиғимлар киритилган

4218
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси келгуси йилнинг режалари билан ўртоқлашди. Қўмита Ўзбекистонга 130 миллион доллар маблағ келтирадиган 700 минг нафар зиёратчини жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида қўмита берган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.

Шу муносабат билан зиёрат туризмини янада ривожлантириш бўйича президент фармонининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа маъқулланиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Туристик инфратузилма объектларида таҳорат ва намоз ўқиш учун шароит яратиш кўзда тутилган. Зиёратчилар учун қўшимча ҳақ олмасдан багажнинг рухсат этилган вазни 10 килограммгача оширилади.

Матбуот - анжуманлари ва медиа платформалар орқали Ўзбекистонга Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдан туристларни жалб этиш режалаштирилган. Мамлакат имиджини Ислом цивилизацияси маркази сифатида тарғиб қилиш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 7 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, ҳужжат лойиҳасида БҲМнинг 0,5% миқдорида (1115 сўм) туристик йиғимни жорий этиш назарда тутилган. Йиғимни республика фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олиш режалаштирилган. Бу маблағлар ички туризмни тарғиб қилиш, мавсумий бўлмаган даврда жойлаштириш муассасаларига ёрдам бериш ва соҳани ривожлантириш тадбирлари учун ишлатилади.

Умуман, келгуси йилда 1,7 миллион хорижий ва 7,5 миллион маҳаллий туристларни жалб этиш, 370 миллион долларлик туристик хизматларни кўрсатиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, жорий йилда тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган айрим имтиёз ва преференциялар келгуси йилда ҳам долзарб бўлади. Булар: 

  • даромад солиғи ставкасининг икки баравар камайтирилганлиги;

  • ўз ҳудудида меҳмонхонаси бўлган жисмоний шахсларни ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилиш;

  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи бўлганларни жарималардан озод қилиш.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...