Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасига асосланган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар қилишича, ҳукумат Ўзбекистон фуқаролари учун туристик йиғим миқдорини ўрнатган. Йиғим меҳмонхонада яшашнинг ҳар-бир куни учун тўланади.
Ўзбекистон фуқаролари учун туристик йиғим 1 мартдан жорий қилинади. Яшалган кун миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи ёки 980 сўмни ташкил этади.
Туристик йиғим тўлашдан тушган маблағлар ички туризмни рағбатлантириш ва оммалаштириш чораларини молиялаштириш, туристик мавсум бўлмаган даврда объектларининг тўлдирилишини таъминлаш учун фойдаланилади.
Шу билан бирга, ички туристлар учун ҳам бир қатор имтиёзлар тадбиқ қилинмоқда. Унга кўра, янги жорий этилаётган авиақатновларга чипталар 25 фоиз арзон сотилиб, ушбу чипта туроператорлар орқали харид қилинса яна 15 фоиз ва умумий 40 фоиз чегирма тақдим этилади.
Масалан, “Фарғона водийсидан қадимий Хива шаҳрига саёҳат” турпакетини 5 кишидан иборат бир оила 6,6 млн сўмга (авиа ва меҳмонхона хизмати) харид қилганда туроператорлар томонидан давлат субсидияси ҳисобига фуқароларга 2 млн сўм чегирмалар берилади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас