Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон сайёҳлик ва туризм кенгашининг (WTTC) Travel & Tourism Economic Impact Research 2026 ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2025 йилда Марказий Осиёда туризм хизматлари экспорти бўйича етакчи бўлди. Мамлакатда ўтган йили 4,8 миллиард долларлик туризм хизматлари экспорт қилинган.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2025 йилда Марказий Осиёда туризмнинг ЯИМдаги умумий ҳиссаси 17,7 фоизга, соҳанинг тўғридан-тўғри ҳиссаси эса 19,6 фоизга ошган. Минтақада туризм хизматлари экспорти 9,9 миллиард долларга етган ва бир йилда 26,4 фоизга кўпайган. Ушбу кўрсаткич ўсиши бўйича Марказий Осиё дунёда биринчи ўринни эгаллаган.
Минтақадаги 9,9 миллиард долларлик туризм хизматлари экспортининг қарийб ярми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.
WTTC маълумотларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё аҳолиси учун ҳам минтақадаги энг оммабоп сайёҳлик йўналиши ҳисобланади. Асосий саёҳат оқимларининг 25 фоизи Ўзбекистонга, 23 фоизи Қозоғистонга, 18 фоизи Қирғизистонга, 16 фоизи Россияга ва 6 фоизи Туркияга тўғри келган.
Ташкилот Ўзбекистоннинг минтақадаги етакчилигини мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси ҳамда Марказий Осиё сайёҳлари учун юқори жозибадорлиги билан изоҳлаган.

Изоҳлар мавжуд емас